Пешку туманида сохта “экспортчи” фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пешку туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Қ.Б. фирибгарлик йўли билан даромад орттириш мақсадида фуқаро Ф.Т.нинг ишончига кириб,  унга сохта ҳужжатларни тақдим қилган ҳолда Белоруссия Республикасидаги таниши орқали 20 тонна қовун маҳсулотини экспорт қилиш ва маҳсулот пулини олиб бериш эвазига 68,7 миллион сўм ва 73,3 минг АҚШ долларини қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қ.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 228-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Лутфулло Сувонов