Катта Ильинск боғи, Кичик Ильинск боғи, Громов кўчасидаги скверда ҳам дарахтлар қулаган.
Кондратьевск проспектида автокран ишчи устига қулаб тушган, деб хабар беради «Российская газета». Жабрланган киши мўъжиза туфайли тирик қолган. Уни экскаватор ёрдамида суғуриб олишга тўғри келган.
Эрталаб метеорологлар Нева дарёсида сув сатҳи белгиланган меъёрдан баланд кўтарилиши хавфидан огоҳлантирган. Шунинг учун шаҳардаги дамбаларни ёпиб қўйган.