Текширувда фуқаро Б.К. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, фуқаро Ж.Р.дан олган қарзи эвазига қалбаки 3 200 АҚШ долларини берганликлари аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.