Бунда Тошкент шаҳрининг энг тирбанд бўлган 472 км автомобиль йўлларини аниқланади ва ишлар қуйидаги устувор йўналишларда бошланади

— йўл ҳаракатини ташкил этиш бўйича лойиҳа ечимларини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш;

 

— жамоат транспортига устуворлик бериш ва тегишли инфратузилмани яратиш;

 

— кўча-йўл тармоғи бўйлаб реклама конструкциялари ва бошқа ташувчиларни ўрнатишни тартибга солиш ҳамда назорат қилиш;

 

— автомобиль йўллари бўйида жойлашган мавжуд савдо шохобчаларини оптималлаштириш ва улар бўйича тартибли ечимлар ишлаб чиқиш;

 

— светофор объектлари ва йўл белгиларини ўрнатиш, модернизация қилиш ва янгилаш;

 

— йўл ҳаракатини ташкил этишнинг тасдиқланган схемалари асосида йўл чизиқларини такомиллаштириш;

 

— бекат мажмуаларини янгилаш ва алмаштириш;

 

— кўча-йўл тармоғида чуқурча ва карта усулида таъмирлаш ишларини олиб бориш;

 

— автотураргоҳ майдонини ривожлантириш ва тартибга солиш.