Афғонистондаги Баграм авиабазаси Покистон ҳаво ҳужумлари оқибатида зарар кўрди, деб хабар берди The New York Times (NYT).

“Сунъий йўлдош тасвирлари базадаги вайрон бўлган омборларни кўрсатди, бу омборлар 20 йил давомида Афғонистондаги Америка ҳарбий кампаниясининг қўмондонлик маркази бўлиб хизмат қилган ва Толибон учун қимматли актив бўлган”, деб ёзди газета.

Базанинг шимолий қисмида жойлашган камида иккита катта омбор ва битта авиация ангараси вайрон қилингани таъкидланди.

1 март куни Афғонистон ҳаво кучлари Покистоннинг Кветта шаҳридаги армия корпусига зарба берди. ОАВ хабар беришича, ҳужумлар ўтган кеча Афғонистон ҳудудининг тун бўйи бомбардимон қилинишига жавобан бўлган.

27 феврал куни Афғонистон Покистонга қарши ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Жанглар Нангарҳор, Нуристон, Кунар, Хост, Пактия ва Пактика вилоятларида – Кобул томонидан икки мамлакат ўртасидаги чегара сифатида тан олинган Дуранд чизиғи (аммо чегара халқаро ҳамжамият томонидан тасдиқланмаганича қолмоқда) бўйлаб жойлашган ҳудудларда авж олди. Покистон тўқнашувларни тасдиқлади ва хавфсизлик кучлари Афғонистон Толибонининг “сабабсиз ўт очишига” жавоб беришга мажбур бўлганини даъво қилди, деб хабар берди gazeta.ru.