Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спрот вазирлиги Ахборот вазирлиги маълум қилди.

Мазкур ҳужжат иккала мамлакат ўртасида туристик алмашинувни ошириш учун қулай шарт-шароит яратиш, туризм индустрияси вакилларининг тўғридан-тўғри мулоқотини кенгайтириш, ўзаро инфо-турлар ташкил этиш, кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш дастурдарини амалга ошириш, туризмнинг янги йўналишларини қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Таъкидлаш жоизки, сўнгги йилларда Покистон билан туризм соҳасдаги ўзаро ҳамкорлик сезиларли даражада кенгайди. Ушбу идоралараро Битимнинг имзоланиши икки томонлама муносабатлар ривожига янги турки бўлади ва туризм соҳасидаги ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий негизини мустаҳкамлайди.