Табиий офатларга қарши курашиш бошқармасининг хабар беришича, Араб денгизи ва Бенгалия кўрфазидан кириб келган ҳаво оқими Хайбер-Пахтунхва вилоятида 18 кишининг ҳаётига зомин бўлди. Ёмғир оқибатида юзага келган сув тошқини Юқори Читрал шаҳарчасига жиддий зарар етказди, у ерда 150 та турар-жой биноси қулаб тушди.
Панжоб вилоятида беш нафар қурбонлар ҳақида хабар берилди. Лаҳорда сўнгги 44 йилдаги энг кўп ёғингарчилик кузатилди. Шаҳар кўчалари дарёга айланди, аҳоли турар-жойларида электр таъминоти узилиб қолди, давлат идоралари, мактаблар ва дўконлар ёпилди, шаҳар касалхоналари фаолиятида муаммолар юзага келмоқда, деб хабар беради tass.ru.
Покистон метеорология бошқармаси маълумотларига кўра, мамлакатда кучли ёмғир 6 августга қадар давом этади.