Бу ҳақда хорижий ОАВ хабар бермоқда.

У Покистондаги инсон ҳуқуқлари ва демократик қадриятларни ҳимоя қилишга қўшган ҳиссаси учун Pakistan World Alliance (PWA) инсон ҳуқуқлари ташкилоти томонидан номзод қилиб кўрсатилган.

Имрон Хон иккинчи марта нуфузли мукофотга номзод қилиб кўрсатилмоқда. 2019 йилда у Ҳиндистон билан ҳарбий зиддиятни юмшатишга қаратилган саъй-ҳаракатлари учун Покистонда тинчлик бўйича Нобел мукофотига номзод бўлди ва кейин Покистон парламентида унинг номзодини қўллаб-қувватлаш бўйича резолюция киритилди. Бироқ, Хон Нобель мукофотига лойиқ эмаслигини айтганди, унинг фикрича, бу мукофот Кашмир масаласини якуний ҳал этишга эришган сиёсатчига берилиши керак.

Имрон Хон 2018-2022 йилларда Покистон Вазирлар Маҳкамасига раҳбарлик қилган, деб хабар беради report.az.