Келгуси беш йилда Навоий вилоятида 12 минг олий, ишчи касблар бўйича 40 минг ўрта маълумотли мутахассисларга талаб бўлади.

Шу сабабли, Навоий кончилик институти негизида қарийб 15 минг талабани ўқитадиган Политехника университети ташкил этилади.

Ушбу олийгоҳда, нуфузли хорижий университетлар билан қўшма дастурлар, замонавий лабораториялар, жаҳоннинг етакчи олимлари иштирокида амалий-инновация марказлари фаолият олиб боради.

Шунингдек, Навоий давлат педагогика институти қувватлари қўшимча 6 минг ўринга кенгайтирилади.

Натижада, вилоятда 20 та янги йўналишлар очилиб, олий таълим билан қамров даражаси 37 фоиздан 60 фоизга етади.