АҚШнинг Оригон штатида истиқомат қилувчи 36 ёшли Даниел Рей Стабллфилд полиция ходими юзига туфлагани ортидан 2 йилдан кўпроқ муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Мазкур воқеа 23 март куни содир бўлган эди. Унга кўра, айбланувчи полиция ходими юзига туфлаган ва ўзининг Cовид-19 билан хасталанганини айтган.

Мазкур ахлоқсизлик юзасидан полиция ходими шикоят билан мурожаат этмаган, унинг коронавирус текшируви учун топширган тести манфий чиққан бўлсада, қўшимча даъво аризаларига кўра, Стабллфилдга бошқа айбловлар билан қамоқ жазоси белгиланган.

Айбланувчининг адвокати берган маълумотга кўра, айбдор деб топилган шахс руҳий носоғлом ва анчадан бери алкоголь маҳсулотлари билан курашиб келади.

Ўз айбини тан олган Стабллфилд нима қилганини кўпинча эслай олмаслигини айтиб, айбига иқрор бўлган.