Польша Ташқи ишлар вазирлиги ўз фуқароларига Беларусни зудлик билан тарк этишни ва мамлакатга саёҳат қилишдан тийилишни тавсия қилди. Бу ҳақда Минскдаги Польша элчихонаси хабар берди.
“Ташқи ишлар вазирлиги Беларусь Республикасига ҳар қандай саёҳат қилишдан бош тортишни тавсия қилади ва ҳозирда Беларусь Республикасида бўлган Польша фуқароларини мавжуд тижорат ва хусусий воситалардан фойдаланган ҳолда зудлик билан унинг ҳудудини тарк этишга чақиради”, дейилади элчихона матбуот хизмати хабарида.
Бу тавсиялар икки давлат чегарасида вазият кескинлашгани ва Польша фуқароларининг ўзбошимчалик билан ҳибсга олиниши билан боғлиқ экани айтилмоқда.
Польша 11 сентабрдан 12 сентабрга ўтар кечаси Беларусь билан аввал ишлаган барча чегара ўтиш жойларини ёпиб қўйди. Бу ҳақдаги қарор 9 сентябрь куни Польша Бош вазири Дональд Туск томонидан қабул қилинди ва у чорани 12-16 сентябрь кунлари бўлиб ўтган Беларусь-Россия “Запад-2025” ҳарбий машғулотлари билан боғлади, деб хабар берди tass.ru.