Россельхознадзор 26 ноябрь куни Фарғона вилояти, 4 декабрь куни Навоий вилоятидан Россияга олиб келинадиган помидор ва қалампирларга тақиқ қўйган эди.

Россия ветеринария ва фитосанитария назорати бўйича федерал хизмати хабарига кўра, 11 декабрдан Қашқадарё вилоятидан олиб келинадиган помидор ва қалампирга ҳам тақиқ киритилади. 

Бунинг сабаби шундаки, OOO «SUNNY LAND EXPORT» корхонаси (Қашқадарё вилояти) томонидан Россияга олиб кирилган помидорларда уруғли жигарранг буришган вируси (ToBRFV Tomato brown rugose fruit virus) аниқланган.

Бундан ташқари, федерал хизмат Арманистоннинг Армавир вилоятидан помидор ва қалампир ҳамда Озарбайжондан помидор ва олмаларни импорт қилишни тақиқламоқда. Федерал хизмат Туркиядан помидор импортини тақиқлаши ҳам мумкинлигини айтган.