“Шу кунларда коммунал ва ободонлаштириш соҳаси вакилларининг асосий кучлари ариқлар ва дренаж тизимларидаги чиқиндиларни чиқаришга ва сув йўлларини очишга қаратилган. 

Ушбу вазиятнинг ягона сабаби – чиқиндиларнинг белгиланган жойларга эмас, балки йўлларга ва ариқларга ташлаб кетилиши.

Келажакда бундай ҳолатлар қайтарилмаслиги учун чиқиндиларни фақат белгиланган жойга ташлашингизни, бу орқали пойтахтимиз озодалигига ўз ҳиссангизни қўшишингизни сўраймиз!” — дейилади ҳокимлик баёнотида.