Бу ҳақда Тошкент шаҳар транспорт бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Йўналиш ҳаракати Хўжақўрғон, Енбекши, Бувра ота, Йўлдош Охунбобоев, Чароғон, Олийгоҳ, ТҲАЙ, Чинобод, Янги шаҳар ва Аҳмад Дониш кўчалари орқали «Юнусобод 12-даҳаси» бекатига қадар ташкил этилган.
Автобуслар иш тартиби 05:30 дан 21:55 гача деб белгиланди.
Очиқ тендер савдолари натижаларига кўра тузилган брутто шартнома асосида мазкур йўналишда хизмат кўрсатиш ҳуқуқи «Тошшаҳартрансхизмат» АЖнинг «5-Автобус саройи» филиалига бириктирилган. Йўналишга катта сиғимли 10 та Mercedes Benz русумли автобус жалб этилган.