Унга кўра:
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда муассис сифатидаги “Digital Knowledge Co., Ltd.” Компаниясининг Япония рақамли университети ташкил этилди.
Университетнинг асосий вазифалари ва фаолияти:
- Ахборот-коммуникация технологиялари, дастурий таъминотни ишлаб чиқаиш, ахборот тизими ва компьютер тармоқларини бошқариш ҳамда иқтисодиётнинг эҳтиёжи юқори бўлган бошқа соҳалари бўйича олий маълумотли рақобатбардош кадрларни халқаро стандартлар даражаисда сифатли тайёрлашни таъминлаш;
- Республиканинг олий таълим тизимига ўқув жараёнини замонавий тахлим технологиялари асосида ташкил этиш бўйича илғор хорижий тажрибани жорий этиш, очиқ ахборот-таълим муҳитининг ривожланишига кўмаклашиш;
- Таълим даргоҳда хорижий олий таълим муассасаларининг дастурларини жорий этиш;
- Кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш ҳамда модернизация қилишга йўналтирилган янги таълим дастурлари, ўқитишнинг масофавий шаклларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш ва бошқалар.
Университетда бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кундузги ва масофавий таълим шаклларида кадрлар тайёрланади.
Абитуриентларни ўқишга қабул қилиш бевосита муассис ва Олий таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
Университетда талабаларнинг ўқиши учун тўлов-контакт маблағлари миқдори Муассис томонидан белгиланади.
Ҳар йили ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг қобилиятли, иқтидорли ҳамда ўзлаштириш кўрсаткичлари юқори бўлган фарзандлари орасидан таклов асосида бепул (Университет гранти асосида) 10 нафардан кам бўлмаган абитуриентлар қабул қилинади.
Эслатиб ўтамиз, “Муҳандислик-дастурчи” бакалавриат таълим йўналиши бўйича Университетга талабалар 2020/2021 ўқув йилидан, “Компьютер графикаси ва дизайн” бакалавриат таълим йўналиши бўйича қабул эса кейинги йилдан бошлаб амалга оширилади.