Мазку масала юзасидан Тошкент шаҳар маданий мерос бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади:

Тошкент шаҳар Маданий мерос бошқармаси мутахассислари томонидан объект жойига чиққан ҳолда ўрганилди. Унга кўра, Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан объектнинг атрофига ётқизилган мармар (бурчаткалар)нинг алмаштирилиши режалаштирилгани ҳамда маданий мерос объектига ҳеч қандай асоссиз зиён етказилмагани аниқланди. Қурилиш ишларини рухсатсиз бошлагани учун эса «MIMАR GROUP MChJ»га огоҳлантириш хати берилди ва жараён тўхтатилди.

Маълумот учун: Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Космонавтлар проспектида жойлашган Владимир Жонибеков бюсти (Коинот ёдгорлиги) Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг 2019 йил 28 июндаги 411-сонли буйруғига асосан моддий-маданий мерос объектлари давлат кадастрига киритилган ва давлат муҳофазасига олинган.