Бугун, 1 декабрдан Шайхонтоҳур туманидаги “Aнҳор” истироҳат боғида старт олган кўргазма 10 декабрга қадар давом этади.

Йилнинг энг “ширин” тадбирида асал ва асал маҳсулотлари, асаларичиликда қўлланилаётган технологиялар ҳамда замонавий асаларичилик ускуналари кўргазмаси намойиш этилади.

Меҳмонлар соҳадаги энг замонавий технологиялар намойиши ва турли асал маҳсулотларини харид қилиш имкониятини қўлга киритади.