Тадбирда аскиячилар, қизиқчилар ва маданият соҳаси ходимлари иштирок этди.

– Аския санъати нафақат санъатимизнинг, балки миллий анъана ва қадрятларимизнинг ҳам ажралмас қисмидир, – дейди Тошкент шаҳар маданият бошқармаси бошлиғи Ш.Шарипов. – Шу учун ҳам аския санъатини ривожлантиришимиз, ёшларнинг аскияга бўлган қизиқишини янада кучайтиришмиз лозим. Учтепа туманида ташкил этилган бугунги тадбирларимиз ана шу мақсад рўёбига хизмат қилади. Келгусида “Аския сайллари”ни мунтазам равишда ўтказишни режалаштиряпмиз.

Таъкидлаш керак, Тошкент шаҳар маданият бошқармаси томонидан ташкил этилаётган бу каби тадбирлар аҳолининг маданий ҳордиқ чақариши ва уларнинг кайфиятини кўтаришда муҳим аҳамият касб этмоқда. Пойтахтимиз бўйлаб “Аския сайллари”  давом этмоқда.