Бу ҳақда “Ўзгидромет” хабар берди.
Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Наовий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво 24-29° гача исийди.
Пойтахтимизда кечга томон қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 27-29° бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 13-18° бўлади.