Айтиш жоизки, мазкур замонавий газ ҳисоблагичлар бир қатор имконият ва қулайликлари билан ажралиб туради. Жумладан, улар бепул ўрнатилади. Маълумотни тезкор узатиши билан алоҳида аҳамиятга эгадир. Қолаверса, диспетчерлар монитор орқали умумий ҳолатни кўриб, баҳолаб боришади. Фавқулодда вазиятларга зудлик билан жавоб қайтара олади. Қолаверса, “ақлли” ҳисобдон газ сизиб чиқиш каби ҳолатлар кузатилган тақдирда, истеъмолчини автоматик тарзда газ тармоғидан узади.
Бундан ташқари, замонавий электрон газ ҳисоблагичлар «сотувчи - харидор» муносабатлари билан боғлиқ зиддиятли вазиятларнинг олдини олади. Булар, ўз навбатида, қарздорликларни ўз вақтида бартараф этишга хизмат қиляпти. Жорий йилга келиб Тошкент шаҳри бўйича табиий газдан қарздорлик кўрсаткичи ўтган йилларга нисбатан 40 фоизга камайгани бунинг тасдиғидир.