Шу мақсадида 19 август соат 18:00 дан 23:00 гача бўлган вақтда Тошкент халқаро аэрапортидан Қумариқ ва Содиқжон Толипов кўчалари бўйлаб Нукус кўчасигача, Нукус кўчасидан унинг Ойбек кўчаси билан кесишмасигача, Ойбек ва Афросиёб кўчаларидан Афросиёб кўчасининг Шароф Рашидов кўчаси билан кесишмасигача, Шароф Рашидов кўчаси бўйлаб унинг Навоий шоҳ кўчаси билан кесишмасигача, Навоий шоҳ кўчаси бўйлаб унинг Амир Темур шоҳ кўчаси билан кесишмасигача, Амир Темур шоҳ кўчаси бўйлаб унинг Ислом Каримов кўчаси билан кесишмасигача, Ислом Каримов кўчаси бўйлаб унинг Ботир Зокиров кўчаси билан кесишмасигача ҳамда Ботир Зокиров кўчасидан Пахтакор кўчаси 79-уйгача бўлган қисмлари автомобиллар ҳаракати учун ёпилади.
Ҳайдовчилардан вақтинча айланма йўллардан фойдаланишларини ва ноқулайликлар учун узр сўраймиз, дейилади хабарда.