Суратлар муаллифи: Ҳакимжон Йўлдошев
“Олмос” маҳалласида замонавий турар-жой мажмуалари қурилгандан сўнг мазкур маҳаллада мактабга катта эҳтиёж пайдо бўлди. Ўқувчилар тумандаги 23, 255, 282-мактабларга бориб ўқигани боис мазкур таълим муассасаларида болалар сони кескин ошиб борди.
“Замонавий мактаб” лойиҳаси асосида барпо этилган 1 320 ўринга мўлжалланган янги мактаб барча қулай шароитларга эга. Ўқув биносидан ташқари замонавий спорт майдонлари ҳам қурилди.
Кейинги йилларда мактабларнинг шаклини ўзгартириш ва замонавий қиёфага келтириш ишларига алоҳида эътибор қаратиляпти. Тошкент шаҳрида бир йилнинг ўзида 205 та (65%) мактабда таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Энг қувонарлиси, шу йилнинг ўзида Тошкентда янги 4 та мактаб қурилди.
Маълумот учун: 2021 йилда 205 та (64 фоиз) мактабда таъмирлаш ишлари амалга оширилди, жумладан, 21 та мактабда Инвестиция,
8 та мактабда “Обод маҳалла” дастури асосида, 176 та мактабда жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди, деб хабар беради Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати.