“Ҳудудий электр тармоқлари” xaбар беришича, 28 август куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:

Бектемир тумани: “Нурлийўл” ва “Гулбоғ” МФЙларининг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 17:00 гача.

Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлиги айтилмоқда.

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент шаҳар филиали мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўрайди.