Нуронийлар Аллоҳдан байрам қутлуғ келиб, ҳосиллар мўл, ризқу насибамиз кўп бўлишини, янаги Наврўзларга тинчлик-фаровонликда етказишини сўраб дуолар қилди.

Давлатимиз раҳбари миллий маданият марказлари, фольклор-энографик жамоалар чиқишларини кузатди. Ёш ижрочиларга доим ўқиш ва изланишда бўлиш кераклигини таъкидлаб, ижодий муваффақиятлар тилади.

Наврўз сайиллари Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда, қишлоқ ва маҳаллаларда давом этмоқда.