Шу жойнинг ўзида маҳалла инфратузилмасини яхшилаш, аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш бўйича мутасаддиларга кўрсатма берганди. Мана, орадан 3 ой вақт ўтиб, ҳудуд қиёфаси янгича қиёфа касб этмоқда. Янги бино-иншоотлар қурилиб, аҳоли ихтиёрига топширилмоқда.

Шулардан бири Наманган шаҳар давлат хизматлари марказининг «Бунёдкор» филиалидир. Шинамгина бинода 12 мингдан ортиқ аҳоли 157 турдаги хизматлардан фойдаланиш имкониятига эга бўлди. Филиалнинг очилиш маросимида Наманган вилояти ҳокими, сектор раҳбарлари ва тегишли идора вакиллари иштирок этиб, халққа яқиндан хизмат қилишга шайланган ходимларга ташаккур айтишди.

Энди «Бунёдкор» ва унга ёндош бўлган маҳалла аҳли 2 та транспортга чиқиб, 18 километр йўл босиб, давлат хизматларидан фойдаланиш учун шаҳар марказига боришларига чек қўйилди. Фуқаролар ўзларига қулай вақтда давлат хизматларида кўрсатилаётган 157 турдаги хизматдан ўз маҳалласида фойдаланиши мумкин.

Ҳозирга қадар мазкур филиал хизматларидан 600 нафар фуқаро фойдаланишига улгурди. Кўриниб турибдики, давлат хизматлари агентлиги томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар фуқароларнинг узоғи яқин, мушкули осон бўлишига хизмат қилаётир.

Фозилжон ЖЎРАБОЕВ,

ДХА Наманган вилоят бошқармаси ахборот хизмати раҳбари.