Анжуман аввалида давлатимиз раҳбарининг “Янги Ўзбекистон” газетасига берган интервьюсини вилоят ҳокими Эргаш Солиев ўқиб эшиттирди.

Меҳнат фахрийси Қувондиқ Абдураззоқов, Ислом Субҳонқулов, вилоят шифокорлар ассосацияси раҳбари Мунаввар Содиқов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими бошлиғи Меҳринисо Абдураҳмонова, Жиззах давлат педагогика институти магистранти Ҳакима Давлатова сўзга чиқиб, Президентимиз интервьюсида билдирилган фикр-мулоҳаза, таклиф, тавсия ҳамда вазифалар бутун халқимиз учун ўзига хос дастуруламал бўлишини эътироф этишди.

Тадбирда Президентимизнинг интервьюсини ҳар бир ҳудуд, барча меҳнат жамоаларида кенг кўламда, жиддий ўқиб-ўрганиш мақсадга мувофиқлиги таъқидланди.

Худойберди КАРИМОВ,

“Янги Ўзбекистон” мухбири