Яъни, халқаро тажрибадан келиб чиққан ҳолда, ҳар бир Президент мактабида “Мактаб маслаҳатчиси” тизими жорий этилади.

Бу маслаҳатчилар хорижда таълим олган ва малака оширган, педагогика, психологияни мукаммал биладиган мутахассислардан танланади.

Улар ўқувчиларнинг қизиқишлари, қобилиятини ўрганиб, билим олиш
ва касбга йўналтириш, янги муҳитга мослашиш, ўз устида ишлаш кўникмаларини ривожлантиришга кўмаклашади.