Туман ҳокимлари ва маҳалла раисларининг тушум бўйича ваколатлари кенгайтирилгани натижасида ҳудудда қоладиган қўшимча даромад 2 баробаргача кўпайди. Туманларда ўртача 22 миллиард сўмдан қўшимча маблағ қолди, маҳалла бюджетига эса ўртача 150-200 миллион сўм тушди.

“Лўнда айтганда, ҳудуддаги масалаларни ҳал қилиш учун ҳокимда ҳам, маҳалла раисида ҳам, умуман, “еттилик”нинг ҳар бир вакилида ресурс ва ваколат бор. Етишмаётган жиҳат – масъулият ва ташаббускорлик”, – деди Президентимиз.