Биргина Онкология марказининг Тошкент шаҳар филиалида 828 миллион сўм, Тошкент педиатрия институти клиникаси мансабдорлари 423 миллион сўм маблағларни ўзлаштириб юборган.

Шунингдек, Жондор тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи 1 миллиард сўмдан ортиқ ноқонуний сарф-харажатларга йўл қўйган.

– Бундай мисолларни ҳар бир вилоят, туман ва шаҳар кесимида кўплаб келтириш мумкин. Шунинг учун, соҳада “қонун устувор ва жазо муқаррарлиги”ни таъминлаш бўйича Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Валиев таъсирчан назорат тизимини ўрнатишга масъул бўлади, – деди Президентимиз.

Тегишли мутасаддиларга ажратилаётган маблағлар жойларга манзилли етиб бориши, дори-дармон, тиббиёт ускуналарини очиқ-ошкора сотиб олиниши, тақсимланиши, пуллик хизматлардан тушумларни мақсадли ишлатилишини таъминлайдиган механизмларни жорий қилиши бўйича ҳам топшириқлар берилди.