Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги директори ўринбосари Муҳиддин Иброҳимовнинг маълум қилишича, макетлар орқали қурилманинг тузилиши, фойдали юкламаси ва орбитадаги кўриниши кўрсатиб берилган.

Режага кўра, 2028 йилда 6U форматидаги “Мирзо Улуғбек” номли илмий сунъий йўлдош коинотга учирилади. Ушбу қурилма устида ҳозирда Япониянинг Кюсю технология университетида таҳсил олаётган етти нафар ўзбекистонлик талаба иш олиб бормоқда.

Шунингдек, тадбирда бўлажак космонавтни танлаш босқичлари ҳақида ҳам маълумот берилди. Космонавтликка номзодлар учун соғлиқ ҳолати, физиологик кўрсаткичлар, таълим даражаси ва хорижий тилларни билиш бўйича юқори талаблар белгиланган. Бу борада умуммиллий танлов ўтказилиши кўзда тутилган бўлиб, унда ҳам талабалар, ҳам соҳа мутахассислари иштирок этиши мумкин.

Ушбу ташаббуслар Янги Ўзбекистон тарихида муҳим из қолдириши ва космик тадқиқотлар йўналишида янги имкониятлар очиши кутилмоқда.