Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовга унинг онаси вафот этгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди.
"Меҳрибон ва азиз волидаи муҳтарамангиз - Огулабат Бердимуҳамедованинг оламдан ўтгани ҳақидаги хабар қалбларимизни чуқур қайғу ва изтиробга солди. Огулабат эдже ўзининг ибратли ҳаёт йўли, чинакам меҳнатсеварлиги, одамларга меҳр-оқибати ва камтарлиги билан элу юртингизнинг улкан меҳру муҳаббатига сазовор бўлган мўътабар инсон эди.
Оилангиз учун катта йўқотиш бўлган ушбу мусибатли онларда Сиз, Жаноби Олийларига ва барча яқинларингизга, қардош ва дўст Туркманистон халқига ҳамдардлик туйғуларимизни изҳор этамиз", - дейилади мактубда.
Давлатимиз раҳбари Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовга ҳам таъзия йўллади.
Президенти Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовга ҳамдардлик билдирди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовга унинг онаси вафот этгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди.
- Президент Шавкат Мирзиёевнинг «Ҳозирги замон ва Янги Ўзбекистон» асари Амманда араб тилида тақдим этилди
- Ўзбекистон Президенти Халқаро дзюдо федерацияси раҳбарини қабул қилди
- Хитой, Россия ва АҚШ етакчилари учрашуви якунлари доирасида Тинчлик декларацияси қабул қилинди
- Уйқу нерв ҳужайраларига қандай ёрдам беради?
- Ўзбекистон ва Ўмон ўртасида визасиз режим қачон кучга кириши маълум қилинди
Ҳафта давомида мамлакатимизнинг қатор ҳудудларида ёмғир ёғади
- 5 миллион тонна пахта ҳақидаги ҳисоботга ижтимоий тармоқларда шубҳа билдирилди: вазирлик изоҳ берди
- Айрим таълим муассасалари ходимларига меҳнат стажи учун устамалар белгиланди
- Ўзбекистонда об-ҳаво кескин ўзгаради: ёмғир, қор ва совуқ кутилмоқда
- Ucell 5G тармоғи — Ўзбекистоннинг барча вилоят марказларида
- Тошкентдаги Қорасув каналида Нил тимсоҳи ушланди