Давлатимиз раҳбари Ўзбекистонда “Рақамли иқтисодиёт” миллий тараққиётимизнинг асосий драйвери сифатида белгилаб олингани, бу борада, барча соҳа ва ҳудудларда “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегиясини амалга оширишга киришилганини қайд этди.
Шунингдек, “Бир миллион дастурчи” лойиҳасини самарали амалга оширишда Бирлашган Араб Амирликлари иштироки катта аҳамият касб этаётгани мамлакатларимиз ўртасидаги яқин ҳамкорликнинг яна бир ёрқин ифодасига айлангани эътироф этилди.
Ўз навбатида, Муҳаммад Абдулла ал-Гергави Ўзбекистонда ахборот технологиялари соҳаси жадал такомиллашаётгани, бу жараёнда “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси ҳам муҳим аҳамият касб этаётганини алоҳида таъкидлади. Мамлакатларимиз ўртасидаги бу ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик янада фаол ривожланишига ишонч билдирди.