Шундан сўнг, ушбу шахс божхона постидаги боди-сканер қурилмаси орқали кўздан кечирилганида, ўнг қўлига ўрнатилган протез орасига 75 гр. оғирликдаги қиймати 23.6 млн. сўмлик заргарлик буюмлари яширилганлиги фош қилинди.
Шунингдек, айни шу рейсда учиб келган яна бир йўловчи эса умумий қиймати 15,8 миллион сўмлик 58 гр. оғирликдаги заргарлик буюмларини чўнтакларига яширганча, яшил йўлакдан ўтмоқчи бўлган вақтида тўхтатиб қолинди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.