Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўқон шаҳар бўлими томонидан ДХХ ва ДБҚнинг Фарғона вилояти бошқармалари билан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ж.А. харидор А.га 98 дона “Лирика”, 8 дона “Тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини 2,3 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Худди шундай, Департаментнинг Шайхонтоҳур туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро С.С. харидор А.га 42 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 100 АҚШ долларига сотган вақтида ушланиб, унинг ёнидан яна 14 дона “Регапен” номли дори воситаси мавжудлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) ва 186-3-моддаси (таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.