Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги вакили Тошкент-Андижон пуллик йўлининг нархи қанча бўлишини маълум қилди.
Масалан, Тошкент-Самарқанд йўлида 150 км тезлик билан ҳаракатланувчи машина 2 соатда манзилига етади. Қайд этилишича, ушбу йўлда 150 км тезликда юриш мумкинлиги белгиланмоқда. Бу максимум тезлик ҳисобланади.
Тошкент-Андижон йўлида эса Қамчиқ довонида 60-70 км минимум этиб белгиланади. Шунингдек, йўлнинг қолган қисмида автомобиль 150 км тезлик билан ҳаракатланиши мумкин бўлади.
Тахминий ҳисоб-китобларга кўра, енгил маншиналар учун:
Тошкент-Андижон - 5 АҚШ доллари атрофида;
Тошкент-Ангрен - 1,7 АҚШ доллари атрофида;
Тошкент-Қўқон - 1-2 АҚШ доллари атрофида.
Юк автомобиллари учун нархлар қимматроқ бўлади:
Тошкент-Андижон - 20 АҚШ доллари атрофида;
Тошкент-Самарқанд - 5-6 АҚШ доллари атрофида.