Россия раҳбари бундай учрашув бўлиши мумкинлигини ҳеч қачон инкор этмаслигини таъкидлади.
Россия Федерацияси раҳбари, шунингдек, АҚШ етакчиси Дональд Трамп ундан бундай учрашув ташкил қилишни сўрагани ва унга бунинг имкони борлиги айтилганини маълум қилди.
“Охир-оқибат, агар Зеленский тайёр бўлса, Москвага келсин”, деди Путин Хитойга ташрифи якунлари бўйича матбуот анжуманида.
Россия Президенти, шунингдек, Москва ҳеч қачон ҳудудий имтиёзлар эвазига Украинага хавфсизлик кафолатларини беришни муҳокама қилмаганини айтди. Унинг сўзларига кўра, Россия ҳудудлар учун эмас, балки одамларнинг ўз тилида гапириш ҳуқуқи учун курашмоқда, деб хабар берди 1tv.ru.