Беруний тумани «Шаббоз» маҳаласидаги Кепакли қаъла кўчасининг 61-хонадонида истиқомат қилаётган Одилбек Машариповнинг томорқасидан қадимий кўза топилган.
Деҳқончилик учун томорқа ҳудудини қазиш жарёнида катта кўламдаги кўза топилган.
Кўзанинг ичи қум билан тўла. Ҳозирча бу қадимий ашё қайси даврга мансуб эканлиги тўғрисида маълумот аниқланмаган. Тўлиқ маълумотларни мутахиссислар фикридан сўнг билиб оламиз.