Бу тангаларнинг олд томонида туя суратлари тасвирланган. Орқа томонида эса олов меҳроби ўз аксини топган. Умуман Бухоро тангаларида 300 йил давомида туя тасвирли тангалар устунлик қилган.

Шунингдек, Чоч ва Варахшадан топилган тангаларда ҳам қурбонгоҳ ва туя тасвирлари кўп учрайди. 

Археологлар В.А.Шишкин ва Л.И. Ремпельнинг қайд этишича, туяни тангаларда тасвирлаш аслида Авестодаги ривоятлардан мерос қолган.