Ҳолат юзасидан Табиат ресурслари вазирлиги Матбуот хизматининг маълумот қилишича, бу бўйича вазирликнинг Тошкент шаҳар бошқармасига «Меҳр ва Оқибат» ҳайвонларни муҳофаза қилиш жамиятидан ариза келиб тушган.
Табиат ресурслари вазирлигининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси ходимлари олмахон сақланаётган жойга боришди.
Вазият ўрганилиб, Мирзо Улуғбек тумани экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлимида олмахон табиатга қўйиб юборилди.