Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, Департаментнинг Юнусобод тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Ш.Й. ва Э.А. қалбаки 9,9 минг долларни 5 минг долларига фуқаро А.Б.га сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Тўрткўл тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.Х. қалбаки 700 долларни банк муассасасида айирбошлаш учун кассага тақдим қилган вақтида ушланиб, қалбаки 700 доллар ашёвий сифатида олинган.

Билдирилишича, ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.