Бугун соат 18:00 да Адиблар хиёбонида мазкур туркумдан ўрин олган Ўзбекистон халқ шоири Александр Файнберг ҳақидаги "Қалби ўзбек рус шоири" ҳужжатли фильми премьераси бўлиб ўтади.

Кинокартина Кинематография агентлиги буюртмасига биноан “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” ДУК студияси ҳамда Ўзбекистон жаҳон тиллари университети билан ҳамкорликда суратга олинган.

29 сентябрга қадар Чўлпон, Эркин Воҳидов, Муҳаммад Юсуф, Зулфия ва бошқа адиблар ҳақидаги фильмлар намойишлари бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, премьералар “Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивали доирасида ўтказилмоқда.

Феруза МУХТОРОВНА