Шундан келиб чиқиб туманда саноат ишлаб чиқариш қувватини янада ошириш мақсад қилинди. Агар ўтган 2022 йилда Қамашида 657.6 млрд сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган бўлса, 2023 йилда ишлаб чиқаришни 1 трлн сўмга етказиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, кичик саноат зонасида «Қамаши Олтин бошоқ» кластери томонидан йиллик қуввати 20 минг тонна бўлган ун маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Ҳозирда заводга Туркия давлатидан ун ишлаб чиқариш технологияси олиб келинди. Турк мутахассислари иштирокида лойиҳа яқин орада фаолиятини бошлайди.