Бугун, 22 апрель куни соат 06:22 ларда А-373 халқаро автомобиль йўлининг "Қамчиқ" довони қисмидан ўтган 269,4 километрида "DAF" русумли юк автомобили "Тошкент-водий" йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган вақтда бошқарувни йўқотиб, ўрта темир тўсиққа урилган ва шу ҳаракат йўналишидаги "DAMAS" русумли автомашина юк машинасидан қочиш оқибатида ҳандаққа тушиб йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Зудлик билан воқеа жойига ФВВ қутқарувчилари етиб борган ва вазият оқибатларини бартараф этмоқда.
Ҳодиса оқибатида юк машинаси ҳайдовчиси ва 2 нафар "Damas" автомобилидаги йўловчилар тан жароҳати олиб, Поп туман марказий шифохонасига юборилган. Ҳалок бўлганлар йўқ.