Юк машинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши натижасида машина ағдарилиб, унинг юк ташувчи контейнери йўлнинг ҳаракат қисмига қулаган.
Воқеа жойига зудлик билан ФВВ Махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармасининг куч ва воситалари етиб келиб, авария оқибатлари бир неча дақиқалар ичида бартараф этилди.
Ҳодиса оқибатида жароҳатланганлар йўқ.