Соҳибқирон Амир Темур ҳижрий 793 йилда (милодий 1391) Тўхтамишхонга қарши юриш қилади.
Ўша юриш чоғида Ўтрор атрофида уйғур ёзувида бир тошбитик ёдгорлик қолдирилади.
Мазкур битик 1935 йилда Қозоғистоннинг Улуғтоғ ўлкаси Қарасакпай мис кони атрофидан топилган. Шу сабабли фанга ҳам "Қарасакбай тошбитиги" номи билан кирган.
Ҳозирда у Санкт Петербургдаги Эрмитаж музейида сақланмоқда. Бу ҳақида Маданий мерос агентлиги хабар бермоқда.