Ушбу тадқиқот доирасида “Евросиё халқларининг чой тарихи” (“Чай в истории народов Евразии”) номли монографиясини Lap Lambert Academic Publishing халқаро нашриётида рус тилида нашр эттирди. 

Монография рус тилидан ташқари, Германиянинг нуфузли таржимон компанияси билан ҳамкорликда яна 8 тилда - инглиз, француз, немис, испан, португал, италян, поляк, голланд тилларига ҳам таржима қилинди. Бу эса ушбу монография аудиториясини кенгайтириш йўлидаги катта қадам бўлиб, энди Европа, Шимолий ва Лотин Америкаси, Россия ва бошқа мамлакатларнинг аҳолиси ҳам китобни ўз тилларида ўқиш имкониятига эга бўлдилар.