Бир қарашда қонунбузарлик аломатлари кўзга ташланмайди. Ҳайдовчи ҳужжатларда кўрсатилганидек, автотранспорт воситасига 20 тонна оғирликдаги ип калава юкланганини маълум қилади.
Аммо, божхона ходимларининг ҳушёрлиги сабабли ушбу автотранспорт воситасининг тиркамаси белгиланган тартибда хизмат ити кўмагида божхона кўригидан ўтказилганида, тиркаманинг олд томони пастки қисмига хуфёна тарзда жами 93 дона полиэтилен ўрамлар яширилгани фош қилинди, дея хабар беради Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати.
Мазкур ўрамлар белгиланган тартибда очиб кўрилганида эса, яшил ва қизил ранглардаги 82 та ўрамга 85 кг. 505 гр. оғирликдаги “героин” ҳамда 11 дона сариқ рангли ўрамга 11 кг. 425 гр. оғирликдаги гашиш гиёҳвандлик воситаси жойланганлиги маълум бўлди.
Шундай қилиб, мазкур ҳолатда жами 96 кг. 930 гр. оғирликдаги гиёҳвандлик воситаларининг республикамиз ҳудудига яширинча олиб кирилишининг олди олинди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилди.