Унда дастлаб сўзга чиққан вилоят раҳбари Муротжон Азимов мазкур университет учун алоҳида майдон ажратилишини ва у ерда кўркам боғ ташкил этилишини маълум қилди.
Шундан сўнг меҳмонлар олийгоҳ ўқитувчи ва талаба-ёшлари билан биргаликда университет ҳудудига 2000 дона дарахт кўчатларини экиш ишларини бошлаб беришди.
Маълумот учун, Юртимизда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси бошланганига 2 йил бўлди. Шу даврда 1200 гектардан ортиқ яшил боғ ва жамоат парклари, кўча ва йўлаклар бўйлаб 1 миллион гектардан ортиқ яшил майдон барпо этилди. Жорий йилнинг кузги дарахт экиш мавсуми 25-октабрдан 1 декабргача давом этади.