B2B ва B2G тарзида ташкил этилган учрашувларда Хитой ва Ўзбекистон ишбилармон доиралари, инвесторлар, вазирлик ва идораларнинг 250 дан ортиқ вакиллари иштирок этди. Мулоқотлар давомида ҳамкорликни ривожлантириш, янги қўшма ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш имкониятлари муҳокама этилди.

Маълумот учун: 2017-2022 йилларда Хитойнинг Ўзбекистонга киритган инвестицияларнинг умумий ҳажми 10 миллиард доллардан ошди. Биргина 2022 йилда 2 миллиард доллардан ортиқ сармоя ўзлаштирилди. Ўзбекистонда Хитой капитали иштирокида ташкил этилган корхоналар сони бугунги кунда 1 823 тага етди, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.