Ушбу автотранспорт воситаларида йўловчилар учун максимал даражада қулайликлар яратилган. Жумладан, замонавий ва кенг ҳажмли салон, юмшоқ ўриндиқлар, совиткич воситалари, салондаги иқлим назорати, мукаммал хавфсизлик тизимлари шулар жумласидан. Тушиб-чиқиш ҳам анча қулай.

Маълумот ўрнида, вилоятга яна «Исузу» русумли 50 дона янги автобус ҳам олиб келиняпти. Ушбу автобуслар бошқарма қошида очилган «Транс авто Қарши» шуъба корхонаси ихтиёрига берилади ва муҳим йўналишларга жойлаштирилади.

Маълумот ўрнида, ўтган йили ҳам вилоятга 80 дона янги автобус келтирилган. Улар ҳозирда Қарши шаҳри ва шаҳар атрофи йўналишларида қатновни амалга оширяпти, деб хабар беради Қашқадарё вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.